ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Иш фаолияти кишиларнинг турмуш тарзи, кайфияти ва соғлиғига таъсир кўрсатади. Масалан, узоқ соатлаб ўтириб ишлаш гиподинамия, яъни камҳаракатлиликка олиб келиб, моддалалар алмашинуви билан боғлиқ касалликларини вужудга келтиради. Мунтазам равишда белгиланган вақтидан ортиқча ишлаш эса юрак-томир касалликларини келтириб чиқариш хавфини янада оширади.
Россияда олиб борилган тадқиқотларга кўра, ҳар иккинчи ишчи ходим куни бўйи ўтирган ҳолатда вақт ўтказади. Россияликнинг ўртача иш ҳафтаси 49 соатга тенг.
Шундай бўлса-да, сўровда иштирок этганларнинг 79%и у ё бу даражада ўз ишидан қаноатланганлигини маълум қилган.
Россияликлар уларнинг кайфияти, умумий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган шароитларни санаб ўтди. Сўровда қатнашганларнинг –
19%и ишлаётган ташкилотлари томонидан диспансеризациядан ўтишга имконият яратилиши;
14%и жисмоний машқ бажариш;
12%и иш вақтида танаффус қилиш, ишдан бир оз чалғиш кабиларни қайд этган.
Бу орада Калифорния университети (АҚШ) тадқиқотларига кўра, барчага маълум ва машҳур тушликдан кейинги мизғиб олиш истагини қондириш кишининг меҳнат лаёқатини ошириб, қолган кун давомида уйқучанлигини олдини олишга кўмаклашади. Янги ўтказилган тадқиқот (беш йил давомида олиб борилган), кундузги уйқунинг инсон соғлиғига ижобий таъсир кўрсатишини тасдиқлади.
Секин юришнинг кутилмаган хавфли тарафи аниқланди
Тушликдан кейин вақти-вақти билан дам олганларда уйғоқ турганларга нисбатан юрак-томир касалликлари 48% га камайганлиги аниқланди. Бунда тунги уйқунинг ҳам тўлақонли бўлиши муҳим эканлиги айтиб ўтилади.