Тошкент марказидаги Дубай: фавворанинг фантастик рақси акс этган шоу

Серҳашам паркнинг асосий безаги - улкан мусиқий лазерли фонтан бўлди. Фаввора хитой компаниялари мутахассислари томонидан тайёрланган ва 1,5 гектар майдонга эга сунъий кўлда ўрнатилган.
Sputnik

Tashkent City даги ажабтовур кўркам боғ бир ҳафта олдин очилди ва илк меҳмонларни қабул қилишда давом этмоқда.

Серҳашам паркнинг асосий безаги - улкан мусиқий лазерли фонтан бўлди. Фаввора хитой компаниялари мутахассислари томонидан тайёрланган ва 1,5 гектар майдонга эга сунъий кўлда ўрнатилган.

Фаввора сувлари 60 метр баландликкача отилиши мумкин.

Олти юз дона прожектор ва лазер қурилмаларидан иборат ёриткичлар тунги вақтда фавворани ақл бовар қилмас даражада ўзгартириб юборади.