Оқ тулпорли Ким Чен Ин, "Хагибис" тўфони ва тўрт метрли қирол кобраси – фотолента

Sputnik

Ўтган ҳафта нимаси билан ёдда қолгани ҳақида Sputnik Ўзбекистон фотолентасида томоша қилинг.

1 / 17
Модель Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида ўтган модалар ҳафталигида Fabiana Milazzo ижодини намойиш этмоқда.
2 / 17
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва Абу-Даби меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Заид Ал Нахайён расмий учрашув маросимида.
3 / 17
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги цемент заводини бориб кўрди.
4 / 17
Намойишчи Кито (Эквадор)даги норозилик вақтида қўлбола қуролдан ўқ узмоқда.
5 / 17
Брендан Гоган бошқарувидаги автомобиль Курт Буш ва Дэвид Раган машиналари устидан учмоқда. Талладегдаги NASCAR Cup Series автопойгаси, АҚШ.
6 / 17
Аёл қизи билан Китодаги норозилик намойишлари вақтида Каса-де-ла-Культура ёнида, Эквадор.
7 / 17
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин қор ёғиши билан Паэкту тоғида от чоптирди.
8 / 17
Барселонадаги Эль-Прат аэропорти ёнида норозичиларнинг испан полициячилари билан тўқнашуви.
9 / 17
Болалар ва ҳарбий хизматчилар Сурия президенти Башар Асад сурати туширилган плакатлар ва портретлар билан Сурия ҳукумати армияси томонидан озод этилган Манбиж шаҳрида, Сурия.
10 / 17
Хагибис тўфони туфайли сув остида қолган Япониянинг марказий шаҳри ҳисобланмиш Наганодаги темирйўл станцияси.
11 / 17
Наганодаги "Хагибис" тўфони оқибатлари.
12 / 17
Нью-Йорк осмонўпар бинолари устида "қонли" Ой кўтарилиши.
13 / 17
Парижда ўтказилган Zombie Walk тадбирида зомби либосидаги қизлар, Франция.
14 / 17
Тайландлик қутқарувчилар Краби провинциясида жала сувлари учун мўлжалланган канализацияда тўрт метрли қирол кобрасини тутиб олдилар.
15 / 17
Канада сфинкси ва эльф зотли мушуклар(америка керли ва канада сфинкси гибриди) Москвадаги "КоШарики Шоу" кўргазмасида.
16 / 17
Болакай Нангархар провинциясидаги маккажўхори майдонида, Афғонистон .
17 / 17
Эквадордаги митингда Анонимус ниқобида протест билдираётган киши.