Ўзбекистонда кредит олишда прописка чеклови бекор қилинди

Энди кредитларни яшаш жойидан қатъий назар исталган ҳудудда жойлашган банкдан олиш мумкин – прописканинг аҳамияти йўқ. Ушбу ўзгаришлар 2019 йил 16 октябрдан кучга кирган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 окт - Sputnik. Ўзбекистонда кредит олишда прописка чеклови бекор қилинди, деб хабар бермоқда "Банк ва мижоз" канали.

Кредит олиш соддалаштирилди: энди фақат паспорт ва даромадлар тўғрисида справка кифоя

Таъкидланишича, Марказий банк қарори билан Банклар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, энди кредитларни яшаш жойидан қатъий назар исталган ҳудудда жойлашган банкдан олиш мумкин – прописканинг аҳамияти йўқ.

Ушбу ўзгаришлар 2019 йил 16 октябрдан кучга кирган.