Ёш чемпионлар Тошкентда тантанали кутиб олинди

Бугун Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашган боксчилар республикага қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Sputnik

Ўзбекистонликлар мусобақада 23 нафар боксчи билан иштирок этиб, 20 та медаль қўлга киритишди. Уларнинг 8 таси олтин, 3 таси кумуш ва 9 таси бронза медаллар.

Ўзбекистон боксчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.

Осиё чемпионлари Тошкентда қандай кутиб олинганини Sputnik видеосида томоша қилинг.