ШҲТ давлатлари махсус хизматлари 2018 йилда 600дан ортиқ террорчиларни қўлга олди

ШҲТ махсус хизматлари томонидан 2018 йилда тайёргарлик босқичида 360 дан ортиқ терактлар ва диний-экстремистик характерга эга жиноятлар олди олинган, 170 дан ортиқ қўлбола портловчи қурилмалар олиб қўйилган, экстремистик контентга эга 165 мингта сайт блокланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 окт - Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари махсус хизматлари 2018 йилда 600дан ортиқ халқаро террористик ва диний-экстремистик ташкилотлар иштирокчиларини қўлга олдилар, деб баёнот қилди ШҲТ МАТТ ижроия директори Жумахон Ғиёсов.

Мирзиёев, Раҳмон ва Жээнбеков Марказий Осиёда терроризм тарқалмоқда деб айтишди

Ғиёсов 15-17 октябр кунлари Россиянинг Сочи шаҳрида ФСБ шериклари бўлган - махсус хизматлар, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари мажлисида иштирок этди. МАТТ сайтида жума куни унинг нутқи эълон қилинди.

"Халқаро террористик ташкилотлар ва уларга бириккан тузилмалар фаолияти ҳақида фаол равишда маълумот алмашилганлик натижасида томонларнинг компетент органлари 2018 йилда 600дан ортиқ халқаро террористик ва диний-экстремистик ташкилотлар аъзоларини қўлга олдилар", - деб хабар қилди Ғиёсов.

МАТТ маълумотларига кўра, ШҲТ махсус хизматлари ўтган йилда тайёргарлик босқичида 360 дан ортиқ терактлар ва диний-экстремистик характерга эга жиноятларнинг олдини олганлар, 170 дан ортиқ қўлбола портловчи қурилмаларни олиб қўйганлар, террористик ва экстремистик контентга эга бўлган 165 мингта интернет-ресурсларни блоклаганлар.

ШҲТ - 2001 йилда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон етакчилари томонидан асос солинган халқаро ташкилотдир. 2017 йилнинг 9 июнида Остонада ўтказилган ШҲТ саммитида ШҲТ аъзо-давлатлари етакчилари ташкилотга Ҳиндистон ва Покистонни қўшиш қарорини имзоладилар. Айни дамда Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон кузатувчи-давлатлар мақомига эга. Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка шерик-давлатлардир. МАТТ штаб-квартираси Тошкентда жойлашган.