Ўзбекистон каратэчиларига эронлик мутахассис мураббийлик қилади

Ўзбекистон каратэчилари Токио Олимпиадасига хорижлик мураббий қўл остида тайёргарлик кўришади. Мутахассисни таништиришга бағишланган матбуот-анжумани ўтказилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Ўзбекистон терма жамоасида эронлик Шахаб Cултани бош мураббий сифатида иш бошлади. Мутахассисни таништиришга бағишланган матбуот-анжумани ўтказилди, деб хабар қилди Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Анжуманда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Сакен Полатов, Ўзбекистон каратэ федерацияси раҳбари Алам Муллаев ва Эрон Ислом Ресбпубликасининг элчихонаси вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон каратэчиларига эронлик мутахассис мураббийлик қилади

“Ўзбек каратэчилари Осиё ва жаҳонда етакчилардан саналишади. Каратэчиларингизнинг Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритишга имкониятлари етарли экани, уларнинг катта маҳорати ушбу терма жамоани танлашимга туртки бўлди. Олдимизда Премьер-лига ва А серия таснифига кирувчи бир нечта мусобақалар орқали йўлланма олиш имконияти мавжуд. Умуман лицензия қўлга киритиш учун олдимизда икки йўл бор: бири рейтинг, иккинчиси келаси йил Парижда ўтадиган лицензион мусобақа орқали. Умид қиламанки, жамоа билан ҳамжиҳатликда ҳар икки йўл орқали ҳам бир нечта йўлланмалар қўлга киритишга муваффақ бўламиз. Шу ўринда мени илиқ кутиб олишгани учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмионий тарбия ва спорт вазирлигига миннатдорчилигимни изҳор айтиб қоламан”, – деди Шахаб Cултани.