Бундан аввал россиялик аралаш яккакураш жангчиси, ММА чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда ўз академиясини очмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик. Игор Кимнинг сўзларига кўра, унинг компанияси спортчини ушбу йўналишда қўллаб-қувватлашга тайёр.
“Ўйлайманки, бу эртанги кун масаласи эмас, ҳозир Ҳабиб Махачкалада Россия, эҳтимол Европадаги энг яхши заллардан бирини очишга тайёрланмоқда. Умуман биз уни доим қўллаб-қувватлаймиз, йил давомида бирор марта унинг лойиҳада иштирок этишдан бош тортганимиз йўқ”, - деди Ким.
UFC таркибига кирадиган спортчилар ҳақида гапирганда, у МДҲ мамлакатларида, масалан, Қозоғистон ва Белорусда моҳир курашчилар кўп эканлигини таъкидлади.
"Жуда истиқболли ўзбек жангчиси – мукофотлар совриндори Шохжаҳон Эргашев. Яқинда таниқли беларуслик спортчи билан шартнома имзолаймиз. Қозоғистонда эса ноёб спортчимиз бор - у ёшлигида бир оёғини йўқолган, лекин ногирон бўлишига қарамай соғлом спортчилар қаторида иштирок этмоқда ва ғолиб бўлмоқда" - деб якунлади Игор Ким.
Premier Beverages директорлар раиси батафсил изоҳини Sputnik радиоподкасида тинглашингиз мумкин.