Энг камҳаражатли парламент сайловлари Ўзбекистонда

Парламент сайловларини ташкиллаштиришда турли давлатларда бир сайловчига қанча сарф-ҳаражат қилинади? Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳуқуқий портали ҳисоб-китоблари бу борада.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Олий Мажлис депутати сайловлари кампаниясига Ўзбекистон 25 миллион АҚШ доллари сарфлайди. Овоз бериш жорий йил 22 декабрда бўлиб ўтади.

Вазирлик тўплаган маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг сонини ҳисобга олганда, бу ниҳоятда камтарона кўрсаткич.

Ўзбекистонда сайловларда овоз бериш вақти қисқартирилди

Очиқ маълумотлар асосида ишлаб чиқилган рейтингда сайловга энг кўп ҳаражат қилган давлат Германия деб топилди. Бу ерда бутун электоратга 100 млн АҚШ долларидан зиёд маблағ сарфланади. Мамлакат аҳолиси орасида сайлов ҳуқуқига эга  бўлганларнинг сонини (65 миллионга яқин) ҳисобга олганда, бу миқдорни оқласа бўлади, дейди таҳлил муаллифлари.

Парламент сайловларига ҳаражатларнинг умумий даражаси бўйича, иккинчи ўринни 80,7 млн АҚШ долл ҳаражати билан 30 миллионли электоратга эга Украина эгаллайди.

Ўзбекистон Олий мажлис сайловларини ташкиллаштиришга 25 млн АҚШ долларини ажратиш тараддудида. Жорий йил 22 декабрдаги сайловларда 20,6 миллион фуқаро ўз овозини бера олади. Тақсимотга кўра, ҳар бир сайловчига 1,21 доллардан сарф қилинади.
Энг камҳаражатли парламент сайловлари Ўзбекистонда

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистондан сўнг 24,7 млн АҚШ долларлик ҳаражат билан Қозоғистон (12 млн сайловчи), 17 млн билан Қирғизистон (4 млн сайловчи) ва 8 млн АҚШ доллари билан Тожикистон (4 млн сайловчи) ўрин эгаллаган. Рейтингга Беларусь ҳам кириб, бу ерда 6,9 миллионлик сайловчиларнинг ўз иродасини изҳор этишларини таъминлаш учун 10,7 млн АҚШ доллари ажратилиши ўрганилди.

Натижаларга асосланиб, Ўзбекистонни сайловларни ташкил этишда энг камҳаражат мамлакат деб номлаш мумкин. Минтақада сайловчи бошига энг кўп ҳаражат Қирғизистонга тўғри келади. Бу ерда бир фуқаронинг ўз ҳуқуқини адо этиши 4,25 долларига тенг.