ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Жорий йил 22 октябрдан эътиборан Қозоғистон ҳудудидан урғочи моллар олиб чиқилиши таъқиқланади. Бундай чорага сабаб қилиб Ўзбекистонга тирик қорамол бош сони импорт ҳажми кўпайгани кўрсатилмоқда. Жорий йил биринчи ярим йиллиги ўзида республика 63 мингдан зиёд чорва бошини сотиб олган.
Қозоғистон Ўзбекистон туфайли қорамол олиб чиқишни таъқиқлади
Россиянинг чорвачилик соҳасида эксперт фикрича, мавжуд шароитдаги Қозоғистоннинг ушбу қарори мантиқий ва баланслаштирилган. Ўзбек фермерлари ҳолати юзасидан эксперт республика чорвачилик тармоғида сифатли ўзгаришларга урғу қўйиш зарурлигини айтиб ўтди.
“Дастлаб бутун чорвачилик соҳасида мумкин қадар мустақил баҳога эга бўлиш учун, иложиси бўлса, ташқаридан хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда кенг миқиёсли аудит ўтказиш зарур. Чорвачиликни ривожлантириш ва гўшт ишлаб чиқарилиши ҳажмларини ошириш учун ҳайвонларни бўрдоқига боқиш, келгусида такрор ишлаб чиқариладиган энг муносиб қорамол зотларини танлаб олиш жараёнига алоҳида эътибор қаратиш керак” – дейди Костюк.
Республикада ҳозирда сўйилаётган чорвалар ҳажми мавжуд имкониятларнинг бор-йўғи 40% - 50% ини бермоқда. Ушбу имкониятлар чорвани профессионал тарзда бўрдоқига боқиш ва мукаммаллаштирилган генетикани жорий этиш йўлга қўйилганидагина мумкин бўлар эди. Яъни, муаммо чорва танқислигида эмас, унинг тўғри меъёргача етказилишида, деб фикр билдирди россиялик эксперт.
“Генетик ва технологик чораларнинг тўғри қўлланилиши аслида Ўзбекистондаги гўшт ишлаб чиқарилишини ошириши мумкин”, - хулоса қилди эксперт.
Чорвачилик соҳасида муаммони ҳал қилиш учун президент Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни махсус йиғилиш ўтказди. Учрашув давомида республика раҳбари зарур инфраструктурани ривожлантириш, тўлақонли ем-ҳашак базасини бетўхтов таъминлаб бериш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини молиявий қўллаб-қувватлаш ва бу соҳада кадрларни тайёрлаш масалаларига эътибор қаратди.