Тошкендан Санкт-Петербургга учган самолёт Қозонда шошилинч қўнди

Йўловчи саломатлиги ёмонлашгани туфайли ЎХЙнинг Санкт-Петербургга учган самолёти Қозонда шошилинч қўнди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Ўзбекистон Ҳаво йўлларининг Тошкентдан Санкт-Петербургга HY-633 сонли парвоз йўналишига фавқулодда ўзгариш киритилди, деб хабар қилмоқда Миллий авиакомпания.   

“Парвоз давомида йўловчилардан бирининг саломатлиги ёмонлашгани сабабли, командир ҳаво кемасини энг яқин бўлган Қозон шаҳридаги аэропортга қўндиришга қарор қилди”, - дейилган хабарда.

Авиакомпаниямиз томонидан кечикиш вақтини қисқартириш учун барча чоралар кўрилади. Парвоз Санкт-Петербургга маҳаллий вақт билан соат 13:40 да етиб бориш кўзда тутилмоқда, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2 кун олдин Ўзбекистон Ҳаво йўлларининг Москвадан учган самолёти Самарага қўнишга мажбур бўлган эди. Шунингдек, кеча эрталаб Аэрофлот компаниясининг Ҳиндистондан учиб келаётган парвози ҳам, йўловчи соғлиги ёмонлашгани туфайли Тошкентга фавқулодда қўнишга мажбур бўлган эди.