"Tashkent City"да мумдан ясалган фигуралар музейи очилди

Тез орада музейда дунёга машҳур персонажлардан ташқари Ўзбекистоннинг буюк шахслари ҳайкаллари ҳам жойлаштирилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Ўзбекистон пойтахтидаги Tashkent City ҳудудида мамлакатдаги биринчи мумдан ясалган фигуралар музейи "Машҳурлар музейи" очилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Туризм қўмитаси вакили.

"Tashkent City"да мумдан ясалган фигуралар музейи очилди

Ҳозирча музейдан улкан қўғирчоқсимон экспонатлар, замонавий тарихда бевосита из қолдирган шахслардан ташкил топган улкан коллекция ўрин олган.

"Tashkent City"да мумдан ясалган фигуралар музейи очилди

Тез орада музейда дунёга машҳур персонажлардан ташқари Ўзбекистоннинг буюк шахслари ҳайкаллари ҳам жойлаштирилиши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Tashkent City ҳудудидаги паркда атиргуллар боғи, улкан кўл, болалар майдончалари, Тюссо хоним музейи жой олиши ҳақида хабар берган эдик.