Шавкат Мирзиёев Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилди

Президент диний уламолар билан биргаликда Сурхондарёда Хаким Термизий мақбарасида тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифини Ҳаким Термизий мақбараси зиёратидан бошлади.

Мирзиёев халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Сурхондарёга жўнаб кетди

Мақбарада президент маҳаллий ҳукумат вакиллари ва диний уламолар билан биргаликда Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо қилди.

Уламолар билан суҳбатда мамлакатимиз тарихи, алломаларимизнинг бой маънавий меросини ёш авлодга етказиш, уларни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди. Жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, билиб-билмай адашганларни авф этиб, тўғри йўлга қайтариш, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шавкат Мирзиёев Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилди

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарёда сўнгги вақтларда туризмни ривожлантириш учун катта имкониятлар пайдо бўлмоқда. Бир неча ой олдин Аму дарё қирғоғидаги кампиртепа қазилмалари  Окс Искандарияси деб эълон қилинган эди. Ундан ташқари ҳудудда туризм инфратузилмаси ҳам ривожланмоқда. Яқинда Ҳаким Термизий мақбараси ёнида “Вақф” хайрия фонди томонида янги меҳмонхона қуриб фойдаланишга топширилган эди.

Шавкат Мирзиёев Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилди