Ўзбекистонда ўтган йилга нисбатан жиноятлар сони 26 фоизга камайди

ИИВ матбуот котиби, полковник Шохруҳ Гиясов жорий йилнинг 9 ойи мобайнида бажарилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Ўзбекистонда ўтган йилга нисбатан жиноятлар сони 26 фоизга камайди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.  

Ўзбекистонда умр давомийлиги рекорд темпда ошмоқда

Бугун, 17 октябрь Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида “Ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган ички ишлар органлари фаолиятига тааллуқли материалларга ҳуқуқий муносабат билдириш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимидаги барча бошқарма ҳамда идора раҳбар ва мутасадди ходимлари иштирок этди.

ИИВ матбуот котиби, полковник Шохруҳ Гиясов жорий йилнинг 9 ойи мобайнида бажарилган ишлар ҳақида маълумот берди.

“2019 йилнинг ўтган 9 ойи давомида республикада жами 25 344 та жиноят рўйхатга олинган бўлиб, аввалги йилга нисбатан 8899 тага ёки 25,9 фоизга камайишига эришилган. Ушбу даврда республикадаги мавжуд 9116 та махаллаларнинг 4518 тасида умуман жиноят содир этилишига йул кўйилмади”, - деб таъкидлади Гиясов.