Мен ютқазсам ҳамма ёзади, аммо мен ҳеч қандай босим сезмаяпман – Умар Нурмагомедов

Енгил вазнда Gorilla Fighting Championship (GFC) чемпиони Умар Нурмагомедов “Россия сегодня” халқаро ахборот агенлигида ўтказилган матбуот анжуманида акасининг машҳурлиги унга қандай таъсир қилиши ҳақида саволга жавоб берди.
Sputnik

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси Умар билан бирга ноябрда Тошкентга келади, у ерда GFC жанглари ўтказилади.

Матбуот анжуманида Умар Ҳабибга тенглашишга ҳаракат қилиш, бироқ ҳеч қандай босимни сезмаётганлигини айтди.

“Албатта, бугун Ҳабиб яккакураш билан шуғулланаётган миллионлаб ўсмир ва ёш спортчиларга намуна бўлди. У ҳам мен учун ўрнак. Мен ютқазсам, Ҳабибнинг укаси ютқазди деб барча газеталар ёзишини биламан. Бу эса мени кўпроқ ишлашга, машқ қилишга ундайди. Аммо мен ҳеч қандай босимни сезмаяпман”, - дейди Умар.

23 ноябрда Тошкентдаги Humo Arena'да GFC20 турнири ўтказилади. Бу мусобақа Ҳабиб Нурмагомедов томонидан уюштирилади. Асосий жанг Ҳабибнинг укаси Умар ва Никита Чистяков ўртасида бўлади.

Бугун “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлигида россиялик ММА жангчиси, UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг матбуот анжумани ўтказилди. Унда чемпионнинг укаси Gorilla Fighting Championship чемпионлари Умар Нурмагомедов ва Тагир Уланбеков ҳамда Premier Beverages директорлар кенгаши раиси Игорь Ким иштирок этди.

Мен ютқазсам ҳамма ёзади, аммо мен ҳеч қандай босим сезмаяпман – Умар Нурмагомедов