Борис Жонсон Европадан "оғриқсиз ажралиш" йўлини топди

Британия парламенти бир йилдан бери ҳал қила олмаган масала ваниҳоят ҳал бўлди - Европа Иттифоқи ва Лондон Brexit бўйича янги келишувга эришди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Евроиттифоқ ва Британия Brexit шартномаси бўйича янги келишувга эришишди, деб хабар қилди Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер ўз Твиттерида, РИА Новости хабарига асосан.

“Истак бўлса, шартнома ҳам бўлади. Янги келишув адолатли бўлиб, унда иккала томон манфаатларини ҳам ҳисобга олинган. Мен саммитдан ушбу шартларни қабул қилишни сўрайман”, - деб ёзган Юнкер келишув ҳақида.

Британия бош вазири Борис Жонсон ҳам ўз навбатида ушбу келишувни қўллаб-қувватлади ва ўз мамалакати парламентидан уни қабул қилишни сўради.

“Биз ажойиб янги келишувга эришдик. Шанба куни парламент Brexitни тасдиқлаши керак, шундан сўнг бошқа муҳим масалалар билан шуғулланамиз. Масалан – ҳаёт қимматлиги, соғлиқни сақлаш тизими, жиноятчилик ва экология”, - деди Жонсон.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил кузда ўтказилган референдумда Британия аҳолиси Европа Иттифоқидан чиқиш учун овоз берган эди. Ушбу йилнинг 31 октябрь куни Британия ЕИни тарк этиши керак. Шу вақтга қадар Британия парламенти ЕИдан чиқиш ҳақидаги шартномани тасдиқламаётган эди. Шартномадаги асосий муаммомлардан бири бу – Ирландия чегараси ва Британия тўлаши керак бўлган компенсация масаласи эди.