Халқ таълими вазирлиги раҳбар лавозимига танлов эълон қилди

Даъвогар магистр даражасидаги олий педагогик маълумот; хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши шарт
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори лавозимига танлов эълон қилди.

“Таниш-билишчилик йўқ”: давлат хизматчилари танлов асосида ишга олинади

Ректор лавозига қўйилган малака талаблари: камида магистр даражасидаги олий педагогик маълумот; хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши; илмий даража унвон; камида беш йиллик илмий ёки педагогик иш стажи.

Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг асосий мақсади халқ тизими ходимларининг эгаллаб турган лавозимлари ва мутахассислиги бўйича касбий маҳорати доимий равишда ўсиб боришини, уларнинг илғор менежмент ва ахборот технологиялари, шунингдек, бошқаришнинг инновацион усуллари бўйича касбий билимлари, малака ва кўникмалари мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлашдир.