Россияда энг зерикарли касблар маълум қилинди

Россияликлар орасида ўтказилган сўров натижасида меҳнат бозоридаги энг зерикарли касблар рўйхати тузилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Россияда қоровул энг зерикарли касб деб топилди. Иш билан таъминлашга ихтисослашган Superjob хизмати томонидан ўтказилган сўровда 30 фоиз киши бундай фикр билдиришди.

Ўқитувчиларга маош тўлаш тартибига оид қарор лойиҳаси тайёрланди

Рейтингнинг иккинчи ўрнида ҳисобчи, бу касб 10 фоиз овоз тўплаган.

Сўровда қатнашганларининг саккиз фоизи ҳар қандай касб, агар касб қизиқарли бўлмаса ва ёқмаса, зерикарли бўлиб кетиши мумкин, деб жавоб берди.

Яна беш фоиз респондентлар сотувчининг иши зерикарли деб ҳисоблашди. Қўриқчилар ва фаррошлар ҳам рейтингга киритилди ва тўрт фоиз овоз берилди.

Кутубхоначи, ҳайдовчи, юк ортувчи, депутат, консьерж, менеджер, дастурчи, call-марказ оператори ва архивариус ҳам энг зерикарли касблар рейтингга киритилди.