Қозоғистонда ҳожатхонада қизларга яширинча қараган ўзбекистонлик ушланди

Қозоғистонда 51 ёшли Ўзбекистон фуқароси воя етмаган шахсларга яширинча қарашда айбланмоқда, унга беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Павлодар шаҳридаги савдо марказида ҳожатхонада қизларга телефон ва ойна ёрдамида яширинча қараган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Ўзбекистондан ноёб маймун боласини олиб чиқишга уринган шахслар қўлга олинди

Хабарда айтилишича, 12 октябрь куни номаълум шахс кичик ойнача ёрдамида ҳожатхонада 9 ёшли қизчага қараган. Ушбу ҳолат акс этган видео тармоқда тарқалди.

Сешанба куни полиция вуайеристни қўлга олди (бу яланғоч одамни яширинча томоша қилишдан завқ оладиган инсон). У 1968 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси эканлиги ва Павлодардаги ресторанлардан бирида ошпаз бўлиб ишлаши маълум бўлди.

“Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 124-моддаси вояга етмаганларни аҳлоқсизликка ўргатиш моддаси бўйича суриштирув олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда гумонланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи ҳал қилинмоқда”, - дейилган полиция хабарида.

Бу моддада беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган.