ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Сингапурдаги "Singapore Sports Hub Stadium" ўйингоҳида ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Сингапур - Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўйини ўтказилди.
Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси Сингапур футболчилари устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар: Иҳсан Фанди — Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов (2).
“Оқ бўрилар” ғалабаси: Ўзбекистон жамоаси Сингапурни мағлуб этди
© Ассоциация футбола Узбекистана
Ғалаба ҳисобига Ўзбекистоннинг очколари сони 6 тага етди ва Вадим Абрамов жамоаси вақтинча гуруҳ етакчисига айланди.
Ўзбекистон жамоаси иккита ўйин 14 ва 19 ноябрда Саудия Арабистони ва Фаластин жамоалари билан учрашади.