ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Маълумки, 10 октябр куни “Меҳр 2” гумнитар операцияси давомида Ироқдан Ўзбекистонга 60дан ортиқ ёш болалар ватанига қайтарилган эди, ИИББ хабарига асосан.
Айни дамда ушбу болаларга Ўзбекистон ҳукумати томонидан керакли тиббий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатилмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳам ушбу жараёнда фаол иштирок этишмоқда.
Хусусан, Учтепа туманида истиқомат қилувчи Ноир Т. Исмли фуқаро Ироқдан олиб келинган 3 нафар болаларни асраб олган. Уларнинг ота-оналари ўзга юртларда вафот этган. Болаларнинг икки нафари тиббий ёрдамга муҳтож – улар оёқларидан маҳрум бўлишган. Тошкентда шифокорлар болаларга протезлар қўйиб беришган ва айни дамда улар протез ёрдамида юришга ўрганишмоқда. Шифокорлар болалар аҳволини қониқарли деб баҳолашмоқда.
Учтепа туман ИИБ ходимлари болаларнинг ҳужжатларини тезоқ тайёрлаб беришда ва имкон қадар тезроқ жамиятга мослашишига ёрдам беришмоқда.