Ўзбекистонда “Эра-Глонасс” тизимининг муқобили пайдо бўлиши мумкин

Ўзбекистонда ҳам Россиянинг "Эра-Глонасс" тизимига ўхшаган ЙТҲ ҳақида тезкор хабар бериш тизими пайдо бўлиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 окт - Sputnik. Россиянинг “Глонасс” АЖ ҳамда Ўзбекистоннинг SmartGeo компанияси ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзолашди, деб хабар қилди ўзбекистонлик компания матбуот хизмати.

Келишувдан мақсад - Ўзбекистон йўлларида ЙТҲ ва бошқа фавқулодда вазиятларда оператив ёрдамга чақириш тизимини жорий этишдир. Тизим автомобил ЙТҲга учраганда автоматик равишда тез ёрдам ва полицияга хабар қилади. БУ тезкор хизматларнинг ёрдамга етиб келиш вақтини сезиларли даражада қисқартириши мумкин.

Ундан ташқари янги мониторинг тизими оммавий жорий этилганидан сўнг давлат бюджетининг транпорт харажатларига сарфланаётган қисмини 30 %гача тежаш имконини беради. Шунингдек, йўловчи транспортида видео кузатув тизимини ўрнатиш ҳамда йўналишларни самарали тақсимлаш имконияти пайдо бўлади.

Хабарда айтилишига кўра, сўнгги 5 йил ичида содир бўлган ЙТҲларда Ўзбекистоннинг умумий йўқотишлари 60 триллион сўмни ташкил қилган.

Россияда 4 йил олдин жорий этилган "ЭРА-Глонасс" тизими Фавқулодда ҳолат юз берганда 20 сони ичида тезкор хизматларга автоматик равишда хабар беради. Ўтган давр мобайнида Эра-Глонасс миллиардлаб рубл маблағ  ҳамда минглаб кишилар ҳаётини асраб қолди. "Эра-Глонасс" тизими Россияда ишлаб чиқарилаётган барча янги автомобилларга заводда ўрнатилади.