Курдлар қамоқхонадан ишидчиларни қўйиб юборишди – манба

Анқара курдларни қамоқхонадан ИШИД жангариларини озод этишда айблади. 9 октябрь куни Туркия Сурияда "Тинчлик булоғи" ҳарбий амалиётини бошлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Курд кучлари Сурия шимолиядаги Телль-Абъяддаги қамоқхонадан ИШИД* жангариларини озод этди. Бу ҳақда РИА Новостига Туркия юқори лавозимдаги манба маълум қилди.

Эрдўғон НАТОга Туркия ёки террорчиларни танлашни таклиф қилди

Суҳбатдош таъкидлашича, душанба куни эрталаб Туркия қўшинлари қамоқхонага ҳужумни бошлашди, аммо бундан аввал Курдистон ишчилар партияси вакиллари минтақада ваҳима солиш мақсадида террорчиларни қўйиб юборишди.

“Жойида ўтказилган экпертиза маҳбуслар эшикларни синдиришмаганлигини кўрсатди. Қўриқчилар, аввал таҳдид қилганидек, ИШИД жангариларни қўйиб юборишганга ўхшайди”, - деди суҳбатдош.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот