Ҳабиб Нурмагомедов кейинги рақибининг исмини айтди

Россиялик ММА жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов кейинги рақибининг исмини айтди. Нурмагомедов 7 сентябрь куни Абу-Дабида UFC 242 америкалик Дастин Пуарье устидан ишонарли ғалаба қозонди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Россиялик ММА жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов UFC доирасида кейинги рақиби америкаллик Тони Фергюсон бўлиши ҳақида айтди.

Чемпион келмоқда: Ҳабиб Тошкент шаҳридаги турнирда иштирок этади

Нурмагомедов 7 сентябрь куни Абу-Дабида UFC 242 америкалик Дастин Пуарье устидан ишонарли ғалаба қозонди.

“Катта эҳтимол билан кейинги Тони Фергюсон бўлади, чунки бошқа рақиб йўқ. Тони бунга лойиқ ва биз курашимиз керак. Ундан кейин мен Жорд Сен-Пьер билан жанг қилишим мумкин, бироқ мен вазнда кўтарилмайман. Мен ўз вазнимда қолишни, ўзимнинг номимни ҳимоя қилишни ва тарихда энг яхши курашчилардан бири бўлиб қолишни хоҳлайман”, - деди спортчи.

Бугунги кунда Фергюсон 25 та ғалаба қозониб, 3 маротаба мағлубият аламини тотиб кўрган.