Эрдўғон НАТОга Туркия ёки террорчиларни танлашни таклиф қилди

Туркия президенти Тойиб Эрдўғоннинг сўзларига кўра, Туркия террорчилик ташкилоти таҳдидига дуч келди, НАТО мамлакатга эса зарур кўмак бермаяпти.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон НАТО унинг мамлакатига зарур кўмак бермаётганлигини айтиб, альянсга Анқара ёки террорчиларни танлашни таклиф қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Турк ҳарбийлари 525 нафар курд жангарисини зарарсизлантирди

“Биз НАТО аъзолари, бешинчи модда бор (низом, бу альянснинг аъзолардан бирига ҳужум қилинганда барча аъзолардан жавоб қайтаришни назарда тутади) биз террорчилик ташкилоти таҳдидига дуч келдик. Бешинчи моддага асосан НАТО биз билан бўлиши керак. Сизлар биз билан ёки террористлар билан? Улар аниқ жавоб бермаяпти”, - деб таъкидлади Туркия етакчиси журналистларга.  

Унинг сўзларига кўра, рўй бераётган воқеалар Туркия НАТОдаги ягона мусулмон мамлакат эканлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Эрдўғон телефон орқали суҳбатлашган Германия канцлери Ангела Меркел ва Британия Бош вазири Борис Жонсон "ёлғон маълумотларнинг жиддий босими остида" эканлигини айтди.

“Тинчлик бўлоғи”

Туркия етакчиси 9 октябрда Сурия шимолида Туркия Курдистон ишчилар партияси ва “ИШИД”* террорчилик уюшмасига қарши “Тинчлик бўлоғи” ҳарбий амалиёт бошланиши ҳақида айтганди.

Туркия авиацияси шу куннинг ўзида Рас ал-Айн шаҳрига зарба берди.

Кейинчалик амалиётнинг ер усти қисми бошланди. Туркия мудофаа вазирлиги шанба куни берган маълумотига кўра, турк ҳарбийлари ва Сурия қуроли мухолифат кучлари Рас ал-Айн шаҳрини, якшанба куни Телл-Абяд шаҳри назорат остига олинганини хабар берди.  

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот