ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Фарғона вилояти Давлат хавфсизлик хизмати томонидан қимматбаҳо китобни Ўзбекистондан олиб чиқишга бўлган уриниш тўхтатиб қолинди, деб хабар қилмоқда "Ўзбекистон 24" телеканали.
Хабарда айтилишига кўра, бухоролик Фаррух Шарапов исмли 49 ёшли фуқаро ноёб “Қуръон” китобини сотиш вақти қўлга олинди. Шарапов ушбу китобни 150 минг долларга Қирғизистон фуқаросига сотмоқчи бўлган.
Ўзбекистон Маданият вазирлиги ўтказган текширувда ушбу Қуръон китоби XVI асрда Мулла Юсуф Саххоф томонидан Самарқанд ҳуснихати услубида ёзилган. 19 аср охири 20 аср бошлаида китоб таъмирланган. Бугунги кунда унинг қиймати 1 млрд. 880 млн. сўмни (200 000$) ташкил қилади.
Ушбу Қуръон китоби Ўзбекистондан олиб чиқиш таъқиқланган китоблар рўйхатига киради. Айни дамда китоб Ўзбекистон тарихи музейига топширилган. Фаррух Шарапов устидан эса судгача тергов амалиёти олиб борилмоқда.