Японияда кучли тўфон туфайли 4,3 миллиондан зиёд киши эвакуация қилиниши мумкин

Япониянинг айрим ҳудудларига “Хагибис” тўфони ёпирилган. Миэ, Токио, Сидзуока, Тиба ва Гумма шаҳарларида эвакуация эълон қилинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Япониянинг Миэ, Токио, Сидзуока, Тиба ва Гумма шаҳарларидаги 50 минг кишига эвакуация эълон қилинган, яна 4,2 миллион кишига эвакуация қилиш тавсия қилинган. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

50 минг киши олган эвакуация ҳақидаги эълон яқинлашиб келаётган “Хагибис” тўфони жуда кучли экани ва ҳаёт ва соғлиқ учун хавф туғдиришини англатади.

Японияда 19-тартиб рақами берилган “Хагибис” тўфони архипелагга жанубий-шарқдан ҳаракат қилмоқда.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Япониянинг Тиба шаҳрида табиий офат оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна беш киши эса жабр кўрган.