Сабр тугади: Россия ва Туркия доллардан воз кечди

Россия халқаро ҳисоб-китоблардан Америка валютасини сиқиб чиқармоқда. Бунда Москвага АҚШ босимидан жафо чеккан савдо ҳамкорлари кўмаклашмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Россия халқаро ҳисоб-китоблардан Америка валютасини сиқиб чиқармоқда. Бунда Москвага АҚШ босимидан жафо чеккан савдо ҳамкорлари кўмаклашмоқда. Россия ва Туркия миллий валютада ҳисоб-китоб қилишга келишиб олгани дедолларизациядаги навбатдаги ютуқ бўлди. Тез орада Туркия банклари SWIFT᾽нинг рус муқобилига уланишади ва “Мир” карталарини қабул қилишни бошлашади. РИА Новости хабарига асосан.

Рубль ва лира учун

Ҳозирда жаҳон савдосидаги олди-сотдининг 70 фоизи долларда амалга оширилмоқда, лекин америка валютасининг позицияси кундан-кунга заифлашмоқда. Доллардан Вашингтоннинг санкциялар рўйхатига тушган ва Оқ уйнинг агрессив ва олдиндан айтиб бўлмайдиган сиёсатидан чарчаган мамлакатлар воз кечмоқда.

Валюта курси йил охирига қадар жиддий ўзгармайди – Марказий банк

Бундан икки йил илгари Россия, Эрон ва Туркия нефть, газ ва қатор товарлар учун ҳисоб-китобни миллий валютада амалга оширишга қарор қилишганди. 2017 йилнинг ўзидаёқ қарийб 9 фоиз турк экспорти миллий валютада амалга оширилганди.

2018 йил августида Дональд Трамп турк пўлати импорти тарифини икки бараварга оширди. Шундан сўнг лира долларга нисбатан 20 фоиздан ортиқ қадрсизланди. Анқара экспортёр олдига миллий валютада халқаро ҳисоб-китобларнинг улушини ошириш учун ҳар қандай восита ва механизмни ишга солиш вазифасини қўйди.

Ўтган йили Туркия билан савдонинг 22 фоизи рубль ва лирага тўғри келди. Шундан 21,1 фоизи рус валютаси  рублга. Бундан ташқари, Россия ва Туркия 12,9 фоиз ҳисоб-китобни еврода амалга оширди. Шундай бўлса ҳам қолган 65 фоизини доллар эгаллади. Эндиликда икки давлат америка валютасидан воз кечишдаги навбатдаги қадамни ташлашди.

Россия молия вазири Антон Силуанов ва Туркия ғазначилик ва молия вазири Берат Албайрак имзолаган ҳукуматлараро битим турк банклари ва компаниялари рус тўлов тизимига уланишини назарда тутади. Туркияда рус карталари “Мир”ни қабул қилишга имкон берувчи инфратузилма яратилади. Амалда бу
икки мамлакатнинг тижорат банклари трансчегаравий ўтказмалар учун тўғридан-тўғри корреспондентлик ҳисобларидан янада фаол фойдаланиши мумкинлигини англатади.

SWIFT муқобили

SWIFT халқаро банклараро ахборот узатиш ва тўловларни амалга ошириш тизимидан 200 дан ортиқ мамлакатлардаги 10,8 мингга яқин йирик ташкилотлар фойдаланади. Вашингтон Москвага бир неча марта ушбу тизимдан узиб қўйиб билан таҳдид қилганди.

Бу барча таҳдидларга жавобан Россия Россия банки Молиявий хабарларни узатиш тизимини (СПФС) яратди ва ҳозирда хитойлик, туркиялик ва эронлик тартибга солувчилар билан унинг ишини мувофиқлаштирмоқда.

Олға силжиш сезилмоқда: SWIFT᾽нинг рус муқобилига саккизта хорижий банклар уланди, учтаси тўлиқ равишда тўловларни ўтказмоқда, бештаси ҳозирча тизимни синовдан ўтказмоқда.

Путин Россия нега доллардан воз кечиши кераклигини тушунтирди

Россияга доллар тобелигини заифлаштиришда Хитой ёрдам бермоқда. Мамлакатлар ўртасидаги ҳисоб-китобнинг миллий валютадаги улуши 17 фоизга етди ва бу ўсишда давом этмоқда.

2015 йилда “Газпромнефть” ўзининг бутун нефть экспортини Хитойга юанда амалга оширди. Жорий йилнинг август ойида эса “Роснефть” экспорт шартномалари учун доллардан фойдаланишни тўхтатишини маълум қилди.

Хитой ҳам ўзининг молиявий тизимини (CIPS) ривожлантирмоқда. Унга бир неча Россия банклари аллақачон уланган.

Сентябрь ойида Эрон билан ҳам ҳисоб-китобни миллий валютада фаоллаштиришга келишиб олинди. Июль ойида эса Россия ва Ҳиндистон Марказий банклари қурол-яроқ бўйича тегишли битим тузишди. Қурол-аслаҳа – ўнлаб миллиард доллар келтирувчи Россиянинг Ҳиндистонга асосий экспорти. Бу борадаги энг йирик шартнома 325 миллиард рублга 5 дона “С-400” зенит-ракета тизимларини етказиб бериш.