Икки нафар ўзбекистонлик спортчи Токио-2020 Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

Халқаро гимнастика федерацияси ўзбекистонлик икки нафар спортчига Токио Олимпиадаси лицензиялари тақдим этилганини расман тасдиқлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Халқаро гимнастика федерацияси ўзбекистонлик икки нафар спортчига Токио Олимпиадаси лицензиялари тақдим этилганини расман тасдиқлади.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, Оксана Чусовитина ва Расулжон Абдураҳимов Олимпиада йўлланмаларини қўлга киритган.

Оксана Чусовитина спортни тарк этиш ҳақида ҳатто ўйламаслигини айтди

“Шу тариқа ўз номини тарих зарварақларига битган Оксана фаолиятида саккизинчи бор Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритмоқда. Регламентга кўра, ҳамюртларимиз келаси йил Токио Олимпиадасида ўзлари истаган йўналишда иштирок этишлари мумкин”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Токио Олимпиадасига лицензия олган ўзбекистонлик спортчилар сони 10 нафарга етган.