Ўзбекистонлик энг келажаги порлоқ ТОП-60 футболчилар рўйхатига киритилди

“Бунёдкор” клуби ярим ҳимоячиси 2002 йилда туғилган дунёдаги энг келажаги порлоқ иқтидорли футболчилардан бири деб эътироф этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. Ўзбекистонлик Жасур Жалолиддинов 2002 йилда туғилган дунёдаги энг келажаги порлоқ иқтидорли ёш футболчилар рўйхатига киритилди. Рейтинг The Guardian нашри томонидан тузилган.

Жасур Жалолиддинов “Бунёдкор” клубида ярим ҳимоячи позициясида тўп суради. Нашр Жалолиддиновнинг узоқ масофадан кучли зарба бера олиши, майдонни кўра олиши, дриблинги ҳамда узатмаларидаги аниқликда иқтидорли эканини қайд этган.

Ўзбекистон жамоаси Яман устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Ёш футболчи Ўзбекистон U-19 терма жамоасида ҳам тўп суради. Куни кеча Жанубий Корея U-19 термаси билан баҳсда Жасур Жалолиддинов рақиб дарвозасини бир марта ишғол этишга муваффақ бўлган эди.

Ўзбекистонлик “Барселона”нинг Анссумане Фати, “Реал Мадрид”нинг Андри Лукас Гудьонсен, “Ювентуса”нинг Пабло Морено каби ўйинчилари қаторидан ўрин олган.

Шунингдек, рўйхатга тожикистонлик футболчи Муҳриддин Ҳасанов ҳам киритилган.