Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида баённома имзоланди

Абдулазиз Камилов Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида уч мамлакат Давлат чегараларининг туташ нуқтаси ҳудуди тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги ёрлиқларни алмашиш тўғрисидаги баённомани имзолаш маросимида иштирок этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида уч мамлакат Давлат чегараларининг туташ нуқтаси ҳудуди тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги ёрлиқларни алмашиш тўғрисидаги баённомани имзолаш маросимида иштирок этди.

Шартнома 2017 йил 10 ноябрда Самарқанд шаҳрида имзоланган

“Ҳужжатни, шунингдек, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ҳам имзоладилар”, - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, имзоланган баённомага кўра битим 2019 йил 10 октябрда кучга кирди.