ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Қозоғистон президенти Касим Жомарт Токаев "Шенген" каби МДҲ мамлакатларига ягона визаларни жорий этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди. Буни Қозоғистон етакчиси Ашхободдаги МДҲ аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида айтди. Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.
“Афсуски, миллий виза ва миграция тартиботларида турли фарқлар сақланиб турибди. Улар бир вақтнинг ўзида бир неча МДҲ давлатларига ташриф буюрмоқчи бўлган хорижий сайёҳлар учун ноқулайликлар туғдирмоқда. Мен тушунаман, албатта, бу қийин, эҳтимол шинген шартномаси шаклидаги “ҳамдўстлик визаси” шартли номланишдаги МДҲда ягона тартиботни жорий этишни кўриб чиқишимиз зарур”, - деди Токаев.
Бундай виза ҳамдўстлик мамлакатларда туризмни ривожлантиришга ёрдам бериши мумкин.
Токаевнинг сўзларига кўра, ҳар бир мамлакатда бутун дунёдан сайёҳларни жалб қила оладиган ноёб табиий ва тарихий жойлар мавжуд.
“Осиё шенгени”
2018 йил июнида Дарига Назарбаева Марказий Осиё давлатлари учун “Осиё шенгени” яратиш ғоясини эълон қилганди. Бу лойиҳа 2019 йил бошида рўёбга чиқариш режалаштирилганди. Бироқ, Қозоғистон ТИВ маълумотларига кўра, “осиё шенгени”ни яратиш ва жорий этиш учун кўпроқ вақт талаб этади.