ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. Россия АҚШнинг ҳаракатларига жавобан ўрта ва қисқа масофага учувчи ракета яратади. Бу ҳақда Владимир Путин МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашида маълум қилди.
“Биз ҳозир, албатта, улар (ўрта ва қисқа масаофага учувчи ракеталар – таҳр.) америкаликларда пайдо бўлган экан, бунинг устида иш олиб борамиз”, - деди Путин.
Путин Вашингтоннинг Осиёда ракета ўрнатиш режаси Москвани хавотирга солаётганини таъкидлаган. Уларнинг асосий мақсади ким эканлиги яққол маълумлигини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин қатор давлатлар, жумладан, НАТОга аъзо мамлакатлар раҳбарларига мактуб йўллаб, Европа ва бошқа минтақаларга ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталар (ЎҚМР) жойлаштирилишига мораторий жорий қилишни таклиф қилгани хабар қилинган эди.