Навоийда фуқаро ИИБ ходимини йўлнинг қоқ ўртасида дўппослади

Фуқаро пиёдаларни ўтказиб юбориш учун тўхтаб турган ИИБ ходими унинг йўлини тўсиб турганлигини важ қилиб, уни уриб дўппослаган. Бундан ташқари, ўз автомашинасида ҳаракатини давом эттириб, ИИБ ходимининг ўнг оёғини босиб ўтган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. Навоий вилоятида ИИБ ходими дўппосланди.

Бош прокуратура хабарига кўра, Хатирчи тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори Ў.Х. “Матиз” автомашинада пиёдалар ўтиш йўлагида пиёдаларни ўтказиб юбориш учун тўхтаб турган вақтида унинг орқасида фуқаро А.Ў. ўз автомашинада келиб тўхтатган.

Пахтачида аёл МИБ ходимини таёқ билан калтаклади

Фуқаро ИИБ ходими йўлини тўсиб турганлигини важ қилиб, уни уриб дўппослаган. Натижада унга тан жароҳати етказган.

Бундай ташқари, унинг қонуний талабларига бўйсинмасдан, фаол қаршилик кўрсатган. Ўз автомашинасида ҳаракатини давом эттириб, ИИБ ходимининг ўнг оёғини босиб ўтган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Ў.га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.