Мирзиёев, Раҳмон ва Жээнбеков Марказий Осиёда терроризм тарқалмоқда деб айтишди

Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон президентлари Марказий Осиёда экстремистик ғоялар тарқалиши масаласини кўтаришди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. МДҲ давлат раҳбарлари саммитида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон президентлари Марказий Осиёда экстремистик ғоялар тарқалиши масаласини кўтаришди, деб хабар қилди БЕЛТА нашри.

Ўзбекистон 2020 йилда МДҲда раислик қилади

Биринчи бўлиб сўзга чиққан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ўз нутқида Марказий Осиё давлатларидаги ички хавфларга алоҳида эътибор қаратди.

“Бу экстремистик мафкуранинг тарқалиши, шунингдек, Яқин Шарқдаги ҳарбий операциялар зоналаридан МДҲ давлат фуқаролари қайтиши ҳисобига таҳдид мавжуд”, - деди Тожикистон етакчиси.

Тожикистон президенти Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев терроризм таҳдиди чегараларни ювиб ташламоқда деб айтди. Терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчилик ва наркотрафикка самарали қарши туриш учун давлатлар ўртасида яқин ҳамкорлик зарур.

“Бугун Афғонистонда рўй бераётган барча воқеалар бизни жуда ташвишлантиради. “Демократик” сайловлар қандай якун топиши ва бу бизга қандай натижаларни олиб келиши ташвишлантиради”, - деди Мирзиёев.

Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков ҳамкасбларини қўллаб-қувватлади.

Суриядаги ҳарбий амалиётда бир нафар турк аскари ҳалок бўлди

“Бундай вазиятда МДҲ давлатлари хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарур. Айниқса, чегара хавфсизлиги ва уни ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга”, - деб таъкидлади Қирғизистон етакчиси.

Қирғизистон президенти МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари ҳамкорлигини кенгайтириш ва такомиллаштиришни таклиф қилди.

Россия президенти Владимир Путин бу таҳдидга янги хавфни қўшиш мумкинлигини таъкидлади. У Суриянинг шимолий-шарқидан Туркия ҳарбий операцияси натижасида курдлар томонидан ушлаб турилган жангарилар қочиши мумкинлигини айтди.