Мирзиёев ва Раҳмон бўлажак олий даражадаги учрашувлар режасини кўриб чиқдилар

МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг Ашхободдаги мажлиси дастури доирасида Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашув МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг Ашхободдаги мажлиси дастури доирасида бўлиб ўтди

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари бугун юксак даражага кўтарилганини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Шавкат Мирзиёев Ашхободда Игор Додон билан учрашди

Учрашувда савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Президентлар бўлажак олий даражадаги учрашувлар режасини кўриб чиқдилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Ашхободга ташриф буюрган. Туркманистон пойтахтида 11 октябр куни МДҲ саммити бўлиб ўтади. Саммит доирасида Ўзбекистон президенти қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказишни режалаштирган.