Тошкентда педофил қўлга олинди

Мактаб ўқувчиларининг ота-оналари, улар ҳузурида ўқувчиларнинг ўзи ва маҳаллий аҳоли сўроқ қилинган ва гумон қилинувчининг қиёфаси тузилган. Натижада 27 ёшли О.Д. қўлга олинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Тошкентда педофил қўлга олинди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, “Telegram”да мактаб ўқувчиларининг ота-оналари улашган хабарлар юзасидан чора кўрилган.

Тошкентда айрим телеграм канал гуруҳ иштирокчилари сўроқ қилинмоқда

Мактаб ўқувчиларининг ота-оналари, улар ҳузурида ўқувчиларнинг ўзи ва маҳаллий аҳоли сўроқ қилинган ва гумон қилинувчи қиёфаси тузилган. Натижада 27 ёшли О.Д. қўлга олинган. Ўқувчи қизлардан бири уни таниб олган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми (“Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИББ “Telegram”да мактаб ўқувчиларининг оналари бир бирларига Тошкентда бир эркак вояга етмаган қизларга қизиқиш билдираётганлиги ҳақидаги хабар юзасидан текширув ўтказаётгани хабар қилинган эди.