Тошкентда “Ялла” ансамбли услубидаги мусиқа мактаби очилади

Ҳужжатда Тошкентдаги 22-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби негизида “Ялла” эстрада вокал – чолғу ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ва студиясини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф этилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. “Ялла” эстрада вокал – чолғу ансамбли ижро услубини қўллаб-қувватлаш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

“Баҳор” рақс ансамбли фаолияти қайта тикланади

Лойиҳада Ўзбекистон Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2020/2021 ўқув йилидан Тошкент шаҳридаги 22-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби негизида “Ялла” эстрада вокал – чолғу ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ва студиясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик бериш белгилаган. 

Ҳужжатга “Ялла” ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ва студиясини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар режаси илова қилинган.

“Ялла” ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ва студиясининг асосий вазифалари:

- иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг истеъдодини ривожлантириш, уларга миллий эстрада санъати бўйича таълим бериш ҳамда тааллуқли ўқув-услубий ишларни такомиллаштириш;

- ўқувчиларнинг тегишли соҳада билим олишлари ва ижодий салоҳиятларини ошириб боришлари учун қулай шароитлар яратиш;

- миллий эстрада санъатини ўзбек анъанавий ижрочилик услублари билан ҳамоҳанг тарзда, миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунлашган ҳолда ривожлантириш;

- ёшларни она Ватанга муҳаббат, миллий анъаналарга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий эстрада ижрочилиги бўйича истеъдодли ёш ижодкорларнинг касбий ва маънавий камол топиши ва  ўз иқтидорларини намоён этишлари учун шарт-шароит яратиш;

- замонавий ўқув-педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда ўқув-тарбия жараёнларини янада яхшилаш, илғор хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда янги ўқитиш услубларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш.

“Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 2021 йилда “Ялла” ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ва студиясининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида замонавий чолғулар, ўқув-қўлланмалар билан таъминлаш ҳамда замонавий овоз ёзиш студиясини ташкил этиш юзасидан зарур бўлган маблағларни ажратсин”, - дейилган ҳужжатда.