Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди.

Абдулазиз Камилов Ашхободдаги вазирлар кенгаши мажлисида иштирок этади

Давлат раҳбари матбуот хизмати берган хабарга кўра, Ўзбекистон президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Кенгаш мажлиси 11 октябрга мўлжалланган. Саммит доирасида Шавкат Мирзиёевнинг қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиши ҳақида хабар қилинган эди.