Шавкат Мирзиёев Ашхободда Игор Додон билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Ашхободда Молдова президенти Игор Додон билан учрашиб ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ашхободда Молдова Республикаси президенти Игор Додон билан учрашди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

Хабарда айтилишига кўра, учрашувда Молдова ва Ўзбекистон ўртасида ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилган ҳамда ўзаро алмашинувларни фаоллаштириш, истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олинган. Шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Шавкат Мирзиёев Ашхободга ташриф буюрган. Туркманистон пойтахтида 11 октябр куни МДҲ саммити бўлиб ўтиши режалаштирилган. Саммит доирасида Ўзбекистон президенти қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказишни режалаштирган.