Россия капитализм туфайли ароқдан воз кечмоқда  

Россия йиллар давомида миллий анъанаси бўлган ароқдан воз кечмоқда - ҳаммасига "лаънати" капитализм айбдор!
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 окт - Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти статистикасига кўра, охири 15 йил ичида Россияда алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш 43%га камайган. Айнан ушбу сабаб Россияда эркаклар орасида ўлим миқдори 39 %га аёллар орасида 36 %га камайган, ҳаёт давомийлиги эса эркаклар учун ўртача 68 ёш ва аёллар учун – 78 ёшга етган

Россияда ким энг кўп ароқ ичади, рейтинг

Ушбу маълумотларга асосланган ҳолда ЖСТ Россия илдам қадамлар билан алкоголдан воз кечмоқда, деган қарорга келган.

Ҳолливуд фильмларида кўрсатилган ароқни бутилкаси билан ичадиган руслар образини бугунги ёш россияликлар умуман тушунмайди. Ахир сўнгги вақтда ароқ ичадиганлар сони сезиларли даражада камайиб кетди.

Россиянинг энг йирик алкоголли ичимликлар ишлаб чиқариш корхонаси бош директори айтишига қараганда Россия жанубида узумзорлар майдони кўпайиб бормоқда. Компания у ерда вино, жин ва виски ичимликлари ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Чунки ароқ арзон ва сифатли бўлишига қармасдан – уни сотиб олмай қўйишган.

Нега бундай бўлди, ахир Россия халқи азалдан кўп ароқ ичиб келган-ку?- деган саволга қуйидагича жавоб бериш мумкин:

- Ҳаммасига “лаънати” капитализм айбдор!  

Маълумки олдинги замонларда киши гоҳида ароқ ичиб, ишга келмаса ҳам, гоҳида маст ҳолда ишласа ҳам корхоналар бунги панжа ортидан қарашган, ичувчи ходим йиллар давомида ишлаб юраверган.  

Ўзбекистонда ароқ нархи 7 йилда уч бараварга қимматлашди

Ҳозир эса, аксарият иш берувчилар тижорат ва хусусйи корхоналар. Ичувчи ва ўз ишини бажармайдиган ходим ҳеч кимга керак эмас. Буни ишчилар ҳам яхши тушуниб олишган.

Иккинчидан, Россия ҳукумати алкоголга қарши курашга қатъий бел боғлаган. Бунга 2003 йилдан буён акцизлар тинимсиз ошириб келинаётгани ҳамда магазинларда алкогол сотиш соат 22:00 да чеклангани ҳам ўз ҳиссасини қўшган.

Учинчидан, олдинги замонларда кичик шаҳарларда ишсизлик даражаси ўта юқори бўлган, одамлар бекорчиликдан ҳам кўп ичишган. Ҳозир эса – иқтисод, қишлоқ хўжалиги секин-аста тикланиб бормоқда. Кўчада бекор санғиб юрган одамлар деярли қолмаган. Ҳатто узоқ қишлоқларда ҳам ичувчилар сони кескин камайиб кетган.

Тўртинчидан, олдин ичиб йўлга чиққан ҳайдовчи жарима билан қутилиш имкони бор эди. Энди эса – у бир неча йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлиши аниқ. Устига-устак гаи ходимлари ҳам пора олмай қўйган...  Буни ҳам ўзига хос тарбия десак бўлади.

Тошкентда янги ликёр-ароқ заводини қуришга доир ҳужжат тайёрланди

Бугунги кунда оммавий маст ҳолатдаги русларни фақат бир жойда кўриш мумкин – Туркиянинг all-inclusive меҳмонхоналарида. Эртага ишга чиқиш ёки автомобил бошқариш керак эмаслигини билган дам олувчилар ўзларини эркин тутади. Лекин бу ҳолат албатта ЖСТ статистикасига кирмаган. Ким билсин, балким энди турклар кўпроқ “ичаётгандир”...   

Яна бир сабаб – собиқ СССРда турли кўнгилочар дам олиш услублари кам бўлган ва ароқ муҳим  ижтимоий, коммуникацион дам олиш восита вазифасини бажарган. Одамлар тез-тез учрашиб ўз дўстлари билан алкогол истеъмол қилишар эди.

Сўнгги йилларда эса, ароқдан бошқа кўплаб кўнгилочар воситалар пайдо бўлди. Масалан, интернет, компьютер ўйинлари ва ҳоказо. Бундай дам олиш жуда қулай, албатта. Ҳеч қаерга бориш, пул харажат қилиш талаб этилмайди. Лекин бунинг оқибатида одамлар ўзаро мулоқоти кескин камайди. Бир ўзи бўлганидан кейин кишининг ароқ ичгиси ҳам келмайди...