Путин боксда бурнини қандай синдиришганини айтиб берди - видео

Россия етакчиси халқаро спорт форумида боксчилар билан мулоқот қилди. Спорчилар унга олмосли қўлқопни совға қилишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бокс мактабида унинг бурнини қандай синдиришганлигини айтиб берди.

Россия етакчиси халқаро спорт форумида боксчилар билан мулоқот қилди. Спорчилар унга олмос қўлқопни совға қилишди ва бирга машғулот ўтказишга таклиф қилишди.

“Менинг биринчи шуғулланган спорт турим бу бокс бўлган. Бурнимни синдиришган. Ҳаммаси тезда тугади. Мен шифокорга бормадим, синган бурун жойига қўйилди”.

Президент сўзларига кўра, бурун синиши узоқ вақт давомида битиб кетди.

Кейинчалик ўзим бошқа спорт турига ўтишга қарор қилдим, деб қўшимча қилди президент.