ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон — Яман ўйини якунланди.
Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мураббий учун бу илк расмий ўйин бўлди.
Ўзбекистон жамоаси Яман устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди
© Ассоциация футбола Узбекистана
Тўпларни Санжар Қодирқулов, Элдор Шомуродов, Жамшид Искандаров, Ислом Тўхтахўжаев, Игор Сергеев киритди.
Ўзбекистон жамоаси Яман устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди
© Ассоциация футбола Узбекистана
Йил якунига қадар “оқ бўрилар” олдида учта ўйин: сафарда 15 октябрда Сингапур, иккита ўйин уйда 14 ва 19 ноябрда Саудия Арабистони ва Фаластин жамоалари билан учрашади.
Яман билан жавоб учрашуви 2020 йил мартда бўлади.