Эрон турк қўшинларини Суриядан олиб чиқишни талаб қилди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Туркия ҳарбий амалиётига қарши эканлигини билдириб, ҳужумларни тўхтатишни талаб қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Туркиядан ўз қўшинларини Суриядан олиб чиқишни ва ушбу мамлакат ҳудудида ҳужумларни тўхтатишни талаб қилди, деб хабар қилди РИА Новости.

АҚШ сенаторлари Туркияга қарши санкция киритишни таклиф қилди

“Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Туркиянинг Сурия ҳудудидаги ҳарбий амалиётларидан хавотирда эканлигини ва гуманитар вазиятнинг жиддийлигини ва тўқнашувлар содир бўлган ҳудудда тинч аҳолига хавф солаётганлигини ҳисобга олиб, зудлик билан ҳужумларни тўхтатиш ва турк қўшинларини Суриядан олиб чиқиш зарурлигини таъкидлайди”, - дейилган Эрон ташқи сиёсат идораси хабарида.

Теҳрон Туркия ҳарбий ҳаракатлари Сурияда кенг кўламли моддий ва гуманитар зарар етказиши мумкинилиги ва Анқара амалиётига қарши эканлигини эслатди.

Туркия президенти Тайиб Эрдўғон 9 октябрда Сурия шимолида Курдистон ишчилар партияси ва “Ислом давлати” террорчилик гуруҳига қарши “тинчлик булоғи” номли ҳарбий амалиёт бошланишини эълон қилганди.

Туркия авиацияси шу куннинг ўзида Сурия Хасека вилоятидаги Рас эль-Айн шаҳрига зарба берди.