ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Анқара Сурия чегарасига зирҳли техникани олиб келди.
RT канали бу ҳақда видео тайёрлади.
Видеоликда Шанлиурфа провинциясидаги Акчакала шаҳрига кириш қисмида М60 танк ва М113 аскарларни олиб юришга мўлжалланган зирҳли машиналардан иборат бўлган ҳарбий колонна ҳаракати акс этган. Бу шаҳар Сурия чегарасидан бир неча юз метр масофада жойлашган.
Anadolu нашри ёзишича, ҳарбий колонна тахминан 130 техникадан иборат.
Туркия президенти Режеп Эрдўғон октябр бошида Сурия шимолидан Фуротдан жануб томонида ҳарбий операция ҳақида қарори яқин кунларда қабул қилинишини маълум қилганди.
Туркия ҳарбийларнинг мақсади - Суриянинг чегара ҳудудида суриялик курдлардан тозалаш ва у ерда Туркиядаги суриялик қочқинларни жойлаштириш учун хавфсиз зонани ташкил қилиш.
Вашингтон ўз навбатидан, АҚШ қуролли кучлари Туркия ҳарбий амалиётида қатнашмаслигини маълум қилиб, қўшинлар олиб чиқилиши эълон қилди.
7 октябр кечаси Туркия авиацияси Ҳасек вилоятидаги Сурия араб-курд кучлари (SDF) базасига зарба берди.