Тожикистон Ўзбекистондан 9,4 миллион долларлик газ сотиб олди

Тожикистон Энергетика вазирлиги 2019 йилнинг январь ойидан август ойига қадар харид қилинган ўзбек газини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. 2019 йилнинг саккиз ойи мобайнида Тожикистон Ўзбекистондан 9,4 миллион долларлик газ сотиб олди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон мамлакат Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги маълумотларига асосланиб хабар қилди.

Шу билан бирга, Тожикистоннинг “Таджиктрансгаз” газ тақсимловчи компанияси ушбу даврда қанча ўзбек гази импорт қилинганини очиқламаган.

Ўзбекистон газ экспорти ҳажмини оширади

Энергетика вазирлиги маълумотларига қараганда, ўтган йили Ўзбекистондан Тожикистонга 54 миллион куб метр газ харид қилинган.

Импорт қилинган газ билан мамлакатнинг йигирмадан ортиқ ташкилотлари, жумладан, Тожикистон алюминий компанияси таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг бошида "Тожиктрансгаз" компанияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Шавкат Шоимзода компания жорий йилда Ўзбекистондан 200 миллион куб метр табиий газ сотиб олишни режалаштираётганини маълум қилган эди.