“Толибон” разведка бошлиғи ушланди

Афғонистон Газни провинциясида кучишлатар бўлинмалари томонидан “Толибон” ҳаракати разведка бошлиғи қўлга олинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Афғонистон кучишлатар бўлинмалари “Толибон”* террорчилик ҳаракатининг разведка бошлиғини қўлга олишди. Бу ҳақда РИА Новости TOLOnews телеканалига асосан хабар қилди.

Афғонистонда толибларнинг энг хавфли “соядаги ҳокими” ўлдирилди - фото

Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, Газни вилоятида махсус амалиёт давомида Мулла Нуруддин исмли жангари ушланди.

“Жангари билан унинг акаси ҳам қўлга олинди”, - деб қўшимча қилди вилоят ҳокимлик матбуот котиби Ариф Нури.

Афғонистонда ҳукумат кучлари билан “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари ўртасида қарама-қаршилик давом этмоқда. Толиблар илгари мамлакатнинг қишлоқ жойларидаги катта ҳудудни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга ҳужум уюштирган.

Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари мамлакат бўйлаб аксилтеррор операцияларини ўтказишни давом этмоқда.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот