Тергов вақтида “Барселона”дан кетиш ҳақида ўйладим – Месси

“Барселона” клуби сардори Лионел Месси унга нисбатан солиқ тергови юритилаётган пайтда клубдан кетиш ҳақида ўйлаганлигини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. “Барселона” клуби капитани Лионел Месси унга нисбатан солиқ тергови юритилаётган пайтда клубдан кетиш ҳақида ўйлаганлигини маълум қилди. Спорт РИА Новости хабарига асосан.

Қозоғистонлик ногирон болакай Месси билан учрашди, Пике билан эса футбол ўйнади – видео

2016 йилда суд солиқлардан бўйин товлаганлиги юзасидан Месси 21 ой қамоқ ва 2 миллион евро жаримага тортишга ҳукм чиқарди.

Испания қонунчилигига асосан агар озодликдан маҳрум этиш жазоси икки йилдан ошмаса ва айбланувчи биринчи марта судланган бўлса унга жазо шартли чорага алмаштирилиши мумкин.

Месси 250 минг евро жарима тўлади.

“Тўғрисини айтганда, ўша вақтда клубдан кетиш ҳақида ўйлагандим. Барселона учун эмас, Испаниядан кетишни хоҳлагандим. Назаримда, улар менга ёмон муносабатда бўлишди, мен бу ерда қолишни истамадим. Турли вариантлар ҳақида ўйладим, бироқ бирорта расмий таклиф олмадим, чунки ҳамма мен клубда қолишни хоҳлаганимни билишган”, - дейди футболчи.  

"Барселона" таркибида Месси ўн марта Испания чемпионлигини қўлга киритди, тўрт марта Чемпионлар Лигасида, олти марта Испания кубогида ғолиб чиқди.

Аргентиналик "Барселона" тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.