ТОШКЕНТ, 9 окт - Sputnik. Бош прокуратура Самарқанддаги оммавий заҳарланиш юзасидан ахборот берди.
Хабарда айтилишига кўра, 2019 йил 08 октябрь куни соат 14-00да Самарқанд вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 6 нафар фуқаролар "Овқатдан захарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси" ташхиси билан ётқизилган.
Аниқланишича, ушбу фуқаролар 2019 йил 06 октябрь куни шаҳардаги "Сиёб деҳқон бозори" ҳудудида жойлашган овқатланиш дўкончасидан "Хот-дог" маҳсулотларини харид қилиб, истъемол қилганликлари натижасида соғлиғи ёмонлашиб шифохонага мурожаат қилишган.
Ҳозирда беморлар аҳволи қониқарли бўлиб даволаш муолажалари давом этмоқда. Сиёб бозоридаги "Хот-дог" тайёрлаш дўкончаси фаолияти вақтинча тўхтатилган. Ушбу ҳолат юзасидан айни дамда Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.