ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Тожикистон статистика агентлиги маълумотига кўра, мамлакатда жиноятлар сони кўпайди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.
2019 йил 8 ойида рўйхатга олинган жиноятлар сони 16 мингга етди, бу ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,1 фоизга кўпайгани маълум бўлди.
Расмийлаштирилган жиноятлар умумий сонидан 3,5 таси (ўтган йилга қараганда 2 фоиз камроқ) “оғир” жиноятларни ташкил қилади.
Энг кўп жиноятлар Сўғд вилоятида содир этилган. Шу ҳудудда 10,5 фоизга ортган.
Хатлон вилоятида жиноятлар ўтган йилга нисбатан 9,5 фоизга камайган.
Жиноятлар безорилик (4,7%), ўғрилик (3,3%) ва фирибгарлик (1,7) жиноятлари ҳисобига кўпайган.
Зўрлаш, босқинчилик, талончилик ва гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар сони 2018 йилга нисбатан 25 фоизга камайди.
Ҳисобот даврида жиноятларни фош этиш 2 фоизга кўпайди.